Кўзбўямачилик кимга керак?

14:56 - 22.12.2020

5

Қашқадарё вилояти пахтазорларида томчилатиб суғоришни жорий қилишда ҳам кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Жумладан, бу йил вилоят бўйича 17 та фермер хўжалигида 442 гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилмасдан қолмоқда. Бундай ерлар Қамашида 30, Шаҳрисабзда 69, Ғузорда 113 ва Миришкорда 230 гектар. Масалан, пудратчи «Серенди Амбалаж СанТИК АС» корхонаси томчилатиб суғориш жиҳозларини вақтида олиб келмагани сабабли режадаги ерларга ўрнатилмасдан қолган. Пахта етиштиришда томчилатиб суғоришни жорий қилиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа субъектларга 8,5 млрд. сўм субсидия ажратилишининг қонунийлиги доимий равишда ўрганилмаган. Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда Нишон туманидаги «Холиёров Абдусалим» фермер хўжалигида 35 гектар ерга сувни тежовчи технология жорий этилиши лойиҳалаштирилиб, 25 гектар ерда жиҳозлар умуман ўрнатилмаган бўлса-да, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан лойиҳадаги ерларга мазкур технологиялар тўлиқ жорий этилган дея хулоса қилиниб, субсидия ажратилишига эришилган.