Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
15:14 - 18.12.2020
6
18 декабрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Ҳишом ас-Сувайлим жаноблари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар икки давлат прокуратура органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Саудия Арабистони Қироллиги Прокуратураси ўртасида ишлаб чиқилаётган ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг икки томонлама алоқалар самарадорлигини оширишда алоҳида амалий аҳамиятга эга бўлиши қайд этилди.
Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган ушбу мулоқотни ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини таъкидладилар.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193