Кассир қиморда ютқазди
11:45 - 18.12.2020
6
Бегижон Рўзимов 2020 йил 6 январь куни «Hamkorbank»нинг Нукус филиали кассасидан Тўрткўл минибанки кассасига етказиб берилган 150 минг АҚШ доллари ва 50 млн. сўм пулни 4 ва 5-кирим ордерлари асосида Тўрткўл минибанки кассасига, яъни ўзининг моддий жавобгарлигига кирим қилган. Жорий йил 13 январда 10 минг долларни, 17 январь куни 11 395 долларни, 22 январь куни 20 минг долларни, жами 41 395 долларни «Микрокредитбанк»нинг Тўрткўл филиали валюта айирбош лаш шохобчасида сўмга алмаштириб, ушбу банкнинг чакана хизматлар бўлими орқали ўзининг пластик картасига ўтказади. Кейин уяли алоқа телефони орқали «1хBet» иловасининг қимор ўйинига тикиб, жами 394 млн. 850 минг 810 сўм пулни ютқазади. Бундан ташқари, Б.Рўзимов жиноятини яшириш мақсадида расмий бухгалтерия ҳисоби ҳужжати ҳисоб ланган касса кирим-чиқим ҳужжатларини қалбакилаштирган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 21 август куни жиноят ишлари бўйича Қораўзак тумани суди томонидан Б.Рўзимовга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида
ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225