Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳокама қилинди

10:14 - 16.12.2020

11

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собировлар раҳбарлигида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳри, Бекобод ҳамда Бўка туманларида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлар натижалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Бош прокуратура, ИИВ, вилоят прокуратураси ва ИИББ, ДХХ, Миллий Гвардия, солиқ ва фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармалари ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик маркази, уларнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Бош прокурор биринчи ўринбосари А.Холмахматов томонидан “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирларини ўтказишда масъул давлат органларининг ҳамкорлигини ташкил этиш, маълумотларни тезкор умумлаштириб, таҳлил қилиш ва фаолиятга доир бошқа масалаларда эришилган натижалар ҳамда тадбирларни ўтказиш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ИИББ бошлиғи Т.Арипов, вилоят прокурори С.Самадовлар фикр-мулоҳазаларини билдиришди.