Икки томоннинг ҳам ҳолига вой

15:21 - 16.12.2020

6

Бугунги кунда ёшлар ўртасида анъанавий гиёҳвандлик моддаларидан воз кечиб, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Уларнинг таъсирида ёшлар оғир жиноят содир этишмоқда.

Маълум бўлишича, Рустам Яқубов номаълум шахслардан 70 та «Регапен» дорисининг ҳар капсуласини 30 мингдан ҳисоблаб, 2 млн. 100 минг сўмга сотиб олади. Ўз навбатида ҳар бир капсуланинг устига 10 минг сўмдан қўйиб, Азимжон Умаровга 2 млн. 800 минг сўмга сотади. Шундан сўнг А.Умаров ҳам бу доридан мўмай даромад топиш илинжида мижоз қидириб топади. Фуқаро А.Толипов «Регапен»нинг ҳар бир капсуласини А.Умаровдан 60 минг сўмдан сотиб оладиган бўлди. Улар олди-бердини Қибрай тумани ҳудудида амалга оширишга келишиб олишди. А.Толиповнинг аризаси бўйича ўтказилган тадбирда А.Умаров ашёвий далил билан ушланди. Тадбир давом эттирилиб, А.Умаров дорининг пулини Р.Яқубовга олиб бориб берган вақтида бу шахс ҳам қўлга олинди.

Қинғир ишни қилганлар қонун олдида жавоб беришди. Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани судининг ҳукми билан уларга жазо тайинланди.