Кўзи ожизлар мактаб-интернатига фаррош керак эди…
10:56 - 15.12.2020
59
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан коррупцияга қарши кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 10 ойи давомида 53 та жиноят фош қилинди.
Бўзатов тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифасини бажарувчи И.Бекназаров марказ инспектори М.С.ни эгаллаб турган лавозимидан бўшатмаслик эвазига ундан 2 млн. сўм пул талаб қилган. Орадан маълум вақт ўтиб, 1 млн. 500 минг сўмни олишга ҳам эришган. Прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда пулнинг қолган қисмини олаётган пайтда ушланди.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори Ш.Бекбергенов эса республика ҳудудидаги тиббиёт муассасаларининг бирида меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текширишда аниқланган камчиликларни расмийлаштирмаслик ҳамда муассаса мансабдорларига нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига масъул шахсдан 2 млн. 500 минг сўм пора талаб қилган.
Албатта, ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан айбдор деб топилган шахсларнинг бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш, бири эса 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Нукус шаҳридаги 10-кўзи ожизлар мактаб-интернатида директор вазифасини бажарувчи Б.А. фуқаро А.Д.ни фаррош сифатида ишга олиш эвазига ундан 100 АҚШ доллари талаб қилган. У фуқародан пора олаётган пайтда ушланди. Ҳозир жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
23
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
89
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
191
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
221
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
281
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
297