Энди болалар пойабзалсиз қоладими?

10:52 - 14.12.2020

7

Сўнгги икки йилда Фарғона вилояти бўйича 30 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағи талон-тарож қилинган. Бу қилмиш учун 238 нафар, шунингдек, пора олган 50 га яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, «Агробанк»нинг Бувайда филиали бошқарувчиси О.Х. илгари ушбу банк бош- қарувчиси бўлган, жуда кўп миқдорда имтиёзли кредитни талон-торож қилгани учун судланиб, банк тизимидан бўшатилган Х.М. билан жиноий тил бириктириб болалар пойабзали ишлаб чиқариш билан шуғулланиш баҳонасида 3 йил муддатга 1 млрд. сўм кредит ажратилишига эришиб, пулни талон-торож қилиб юборишган. Энди улар қонун олдида жавоб беришади.