Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчилари онлайн-саммит ўтказадилар
10:29 - 11.12.2020
6
Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтади.
Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатларини енгиб ўтишда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа тармоқларда кооперацияни кучайтириш ҳамда ҳудудлараро мулоқотлар, таълим ва гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
Учрашув чоғида икки давлат етакчилари жаҳон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашадилар, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш чора-тадбирларини муҳокама қиладилар.
Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниб, иқтисодиёт ва инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши ва савдони техник тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланади.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
67
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
95
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
129
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
194
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
295
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
330