Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш янада кучаяди
15:26 - 11.12.2020
10
Бош прокуратура томонидан Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида халқаро медиа-форум ўтказилди.
Тадбир БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентилиги ва бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этишди.
Форумда иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасида жорий йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг лойиҳаси доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Форум якунида иштирокчилар томонидан республикада коррупцияга қарши курашиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига коррупцияга қарши комплаенс назорат тизимини жорий этиш ишларини жадаллаштириш, бу борада халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги қайд этилди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
52
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
155
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
185
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
245
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
262
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
273