«Cobalt» Когонда тўхтатилди

12:32 - 09.12.2020

11

МИБ Когон шаҳар бўлимига ЙҲХБдан шаҳарнинг Маданият кўчасида яшовчи А.Р.дан 6 млн. 244 минг сўм маъмурий жаримани ундириш бўйича қарор келиб тушган.

А.Р. ўзининг «Cobalt» русумли автомобилида 2 ой ичида 8 марта йўл ҳаракати қоидасини бузгани аниқланган. Унга давлат ижрочиси томонидан 6 млн. 244 минг сўм жаримани тўлаши учун 15 кун ихтиёрий муддат белгиланган. Бироқ жаримани тўлашдан бўйин товлаган.

Оқибатда А.Р.га тегишли «Cobalt»га нисбатан қидирув эълон қилинган. ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда «Cobalt» автомашинаси Когон шаҳрида тўхтатилиб, жарима майдонига қўйилган.

Автоуловсиз қолган А.Р. 6 млн. 244 минг сўмни ҳам, ижро ҳужжатини бажаришдан бўйин товлагани учун тайинланган 1 млн. 115 минг сўм жаримани ҳам тўлади.