Алиментни олдиндан тўлаш мумкинми?

11:31 - 09.12.2020

46

Бюронинг Норин тумани бўлими давлат ижрочисининг ҳаракати билан У.Эргашев икки фарзандининг таъминоти учун 62,5 млн. сўм алиментни тўлаб берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган. Бюронинг Норин тумани бўлими ходимлари алимент тўловчиларга билан шуни тушунтиришмоқда. Натижада 2020 йилнинг ўтган даврида ўндан зиёд фуқаро фарзандлари вояга етгунга қадар ҳисобланган маблағни тўлиб беришди ва ижро ҳужжатлари тамомланди.

Бундан ташқари, ўтказилаётган тарғибот самара бериб, ажрашган оилаларни яраштиришга эришилмоқда. Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарорига асосан Дониёр Худойбердиевдан Мунирахон Худойбердиевага ҳар ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва тушунтиришлардан кейин яқинда эр-хотин ярашишди.