“Ўғлингиз соғми? Бир ярим минг долларга арзийдими?”
16:26 - 03.12.2020
21
Фуқаро Г.С.нинг бир ярим яшар боласини сотиш ҳақидаги режасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хабар топишди. Махсус харидор топилиб, Г.С. билан алоқага чиқилди.
– Нима учун сотмоқчисиз болангизни? Соғми ишқилиб?
– Ўғлим соппа-соғ. Отаси Россияга ишлагани кетган. Пул жўнатмайди. Ёлғиз бошимга ижара ҳақи, кредит тўловлари…
– Тушунарли. Қанчага берасиз?
– Бир ярим минг долларга.
– Бўпти, айтганингизга оламан. Фақат олдинига беш юз, қолганини кейин бераман, – деди харидор.
Г.С. унинг шартига кўнди. Улар 2020 йилнинг 1 сентябрь куни Фарғона шаҳрида кўришишди. Г.С. боласини харидорга бериб пулни олди, аммо хурсандчилиги узоққа чўзилмади. У жиноят устида ушланди.
Маълум бўлишича, яқинлари таълим-тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўйган қиз турмушга чиқмасдан ҳомиладор бўлган. 2019 йилнинг 27 март куни ўғил фарзанд кўрган.
Боласини бир буюм каби сотган, инсоний қиёфасини йўқотган аёл судда қилмишига тўлиқ иқрор бўлди. Унинг чақалоғи гўдаклар уйига топширилди. Одам савдосига қўл урган Г.С. уч йилга озодликдан маҳрум этилди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193