Болалик бахтли ўтиши керак

14:11 - 03.12.2020

17

Ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни дунё миқёсида кенг нишонланади. Аслида имконияти чекланган инсонларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиб туриш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Кичкинагина ғамхўрлик ҳам уларнинг кўнглини тоғдек кўтаради.

Мамлакатимизда имконияти чекланганлар учун кенг имкониятлар яратилган. Ногирон фарзандлари бор оилаларга ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг таълим олишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Беруний тумани халқ таълими бўлимига қарашли 72 та мактабда уйида таълим олувчи имконияти чекланган ўқувчилар сони 116 нафар бўлиб, уларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиб турилади.

Туман прокуратураси ҳам бу хайрли ишлардан четда эмас. Жумладан, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзанди бўлган 5 болага ногиронлик аравачаси, 3 нафарига қишки кийим, 10 нафарига здори-дармон, 5 нафарига ўқув қуроллари ва китоблар, 8 нафарига озиқ-овқат етказиб берилиб, ҳолидан хабар олинди.

Болажонлар ва уларнинг ота-оналари кўзида қувонч кўриш биз учун энг катта бахтдир.