Иккинчи айбни пулга сотиб олди…

14:59 - 02.12.2020

4

Ҳуқуқий тарғибот тадбирларида хорижда туриб интернет орқали ислом  динига ёт ғояларни ёйиб ёшларнинг онгини заҳарлашга, жамиятимиздаги бирдамликка путур етказишга уринаётган шахсларнинг асл башараси кўрсатиб берилаяпти.

2019 йилнинг майидан декабригача Россияда ишлаб келган, хорижда интернет орқали ваъзхонлик қилувчи шахсларнинг таъсирига тушиб қолган Бешариқ туманилик 24 яшар А.А.ни туман ИИБ ходимлари Бешариқ маҳалласи идорасига чақиртиришади. Унга тегишли телефон  хотирасига жамиятимиздаги тинчликка рахна солувчи маърузалари ёзиб олингани аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилади. Раҳбариятнинг топшириғига биноан ИИБ ходими А.А.ни чақиртириб ҳужжатларни маъмурий судга юборишини маълум қилади. А.А. ишни судга чиқармаслик учун пул таклиф қилади. Ходим бунинг оқибатини тушунтирганидан кейин ҳам пора таклиф қилишда давом этади. ИИБ ходимининг раҳбариятга билдиргиси асосида ўтказилган тадбирда А.А. унга хонасида 400 АҚШ долларини берганида ушланди.

Суд А.А.га айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, ёшлигини эътиборга олиб жарима жазосини тайинлади.