ИМҲО нима дегани?
11:15 - 30.11.2020
230
ИМҲО сўзи луғатларга кириб улгурмаган бўлса ҳам, ижтимоий тармоқларда ундан кенг фойдаланилмоқда. Яъни кимдир ўз фикрини баён этгач, жумла охирига ушбу қисқарма сўзни ёзиб қўяди. Жумладан, «Трамп президентликни сақлаб қололмайди. Бу барчаси ИМҲО, албатта» каби. Хўш, ИМҲО нимани англатади?
– Инглиз тилида IMHO – In my humble opinion, яъни «менинг ожизона (ёки камтарона) фикримча» деган маънони англатади, – дейди инглиз тили ўқитувчиси Дилсўз Давлетова. – Ушбу қисқартма сўз айтилган гап шунчаки сўзловчининг шахсий фикри эканини, муаллиф бу фикрнинг 100 фоиз тўғрилигига ёки тўғри бўлиб чиқишига даъво қилмаётганини билдиради.
Қисқартма орқали ҳосил бўлгани боис бош ҳарфларда ёзилади. Сўзни рус тили орқали эмас, инглиз тилидан тўғридан-тўғри ўзлаштирадиган бўлсак, ИМХО эмас, ИМҲО шаклида ёзиш жоиз. Тил билган яхши, аммо шу сўзнинг ўзбекча муқобилини топиб ишлатиш ундан ҳам яхши.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
8
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193