Ибн – ким, Абу – ким?
17:02 - 30.11.2020
86
Аждодларимизга муносиб издош бўлишга уринишимиз яхши. Аммо буюк ватандошларимизнинг номини ёзишда ҳам хатога йўл қўйилиши ачинарли. Жумладан, тиббиёт илмининг асосчиси Ибн Синонинг исми гоҳ Абу Али ибн Сино шаклида ёзилса, гоҳида Абу Али Ибн Сино кўринишида учрайди. Хўш, қай бири тўғри?
– Абу Али ибн Сино «Алининг отаси ва Синонинг ўғли» деган маънони билдиради, – дейди филология фанлари номзоди Ирода Азимова. – Негаки араб тилидаги ибн (ибну) сўзи «ўғли», абу эса «отаси» маъносини беради. Шундан келиб чиқиб, арабий исмларда келган ибн сўзи бош ҳарф билан ёзилмайди. Демак, Абу Али Ибн Сино шаклида ёзиш – хато. Абу Али ибн Сино, Муҳаммад ибн Мусо шаклида ёзилиши имло қоидаларига мувофиқдир. Агар исм қисқарган шаклда ёзилса ва ибн сўзи билан бошланса, бош ҳарфда ёзилаверади: Ибн Сино, Ибн Арабий, Ибн Таймия.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
86
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
188
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
219
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
279
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
295