«Captiva» си ҳам, «Malibu»си ҳам — савдога чиқади

16:42 - 25.11.2020

5

Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 декабрдаги «Geo conctruction ingineering» масъулияти чекланган жамиятидан Ҳикмат Файзуллаевга 724 млн. сўм қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Бухоро шаҳар бўлимига келиб тушган.

Мазкур ҳужжат юзасидан МЧЖ раҳбари қарзини тўлаши ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган бўлса-да, у пулни тўламай келган.

Шундан сўнг қарздорга тегишли «Captiva» ва «Malibu» русумли автомашиналар хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Ҳозир автомашиналар баҳоланиб, уларни «E-ijro auksion» электрон савдо майдони орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.