Улар тунги овдан қайтишмади…
16:11 - 24.11.2020
12
Улар тўрт киши эди. Иккитаси Мингбулоқнинг Қирқчекидан, яна икки нафари Момохондан. Балиқ овига жуда ҳавасманд эдилар. Аммо ҳар иш қонунга мувофиқ бўлганига не етсин?! Акс ҳолда ҳолда на саргузашт татийди, на балиқ ови. Ҳатто жавобгар бўлиш мумкин.
Нақ тунги соат 1 да Попнинг Навбаҳор маҳалласидан оқиб ўтган Қорақалпоқ каналига етиб келишди. Қўлларида қўлда ясалган электр қармоқлар, яна бир қанча анжомлар…
Ярим кечаси «Биров билиб ўтирибдими?» деган ишонч билан овни бошлашди.
Электр қармоқлар қўл келиб, ҳаш-паш дегунча 142 та балиқ тутишди.
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддаси ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг республика ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларига оид буйруқларига зид қилмишлари билан ҳайвонот дунёсига оз эмас, нақ 151 074 396 сўмлик зарар етказишади.
Яхшиямки, ўша тунда рейдга чиққан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда профилактика инспектори томонидан уларнинг қилмишига чек қўйилди. Бўлмаса, зарар салмоғи бундан ҳам ортиб кетиши кундек равшан эди.
Воқеа жойидан балиқлар, иккита резина қайиқ, тўртта эшкак, тўртта аккумулятор, иккита электр қармоқ ашёвий далил сифатида олинди. Суд қонунбузарларнинг ҳар бирини турли муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукмда етказилган зарар улардан солидар тартибда ундирилиши қайд этилди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274