“Қизилча мотел” — оилавий меҳмон уйи

12:14 - 19.11.2020

10

Нурота тумани 2-секторида «Темир дафтар»га киритилган оилаларда меҳнатга лаёқатли 505 киши бўлиб, 2020 йилнинг 1 октябригача 504 нафарининг бандлиги таъминланди. Натижада 299 та оила туман халқ депутатлари кенгашининг қарорига асосан камбағаллар рўйхатидан чиқарилди.

Мазкур дафтарга киритилган 87 оила «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида тадбиркорликка жалб қилиниб, 54 тасига 650 та қўй-эчки, 13 тасига 640 та парранда, 11 тасига тикувчилик ва 9 тасига ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун кредит берилди.

Эҳтиёжманд оилаларга 584,8 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ҳудудда инвестиция лойиҳаларининг ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Амир Темур маҳалласидаги «Истиқлол қоракўл наслчилик» МЧЖ 4,5 млрд. сўмлик ем ишлаб чиқариш ва қоракўл тери етиштириш лойиҳасини амалга ошириб, 15 та иш ўрни яратди.

Туман марказидан 60 км узоқликдаги Қизилча маҳалласида «Қизилча мотел» оилавий корхонаси банкдан 100 млн. сўм кредит олиб, оилавий меҳмон уйини ташкил этди.

Сентоб маҳалласида туризмни ривожлантириш мақсадида фуқаро Умид Бобоев 500 млн. сўмлик меҳмонхонани қуриб, ишга туширди. Шунингдек, 2-сектордаги Темирқовуқ маҳалласида «Қоракўл эдюкейшн» ўқув маркази ташкил қилинди. Унинг қурилишига 750 млн. сўм сарфланган бўлиб, шундан 300 млн. сўми банк кредитидир.