12 маҳкумга яна бир имкон

11:58 - 19.11.2020

6

Чиноз туманидаги Авғон маҳалласида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда  ўтказилган сайёр судда пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган 13 нафар маҳкумни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Масъуллар ҳозирги кунда туманда 240 нафар маҳкум ҳисобда туриши, жазони ўташдан бўйин товлаган 16 нафар маҳкумнинг жазоси ЖКнинг 46, 48-1-моддаларига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога алмаштирилгани, тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга нисбатан ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан озод қилиш каби бағрикенглик кўрсатилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Судлар томонидан қўйилган чекловларга маҳкумлар амал қилиши, қайта жиноят содир этмаслиги, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган маҳкумлар қайта жиноят содир этса, ЖКнинг 60-моддасига асосан жазо тайинланиши ҳақида тушунтириш берилиб, жазо муддатини яхши ўтаган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди.