16 нафар “ота” қамалди. Нега?
15:49 - 18.11.2020
11
Сўнгги вақтларда оилавий ажримларнинг кўпайиши алимент билан боғлиқ мурожаатлар сонини ҳам оширган.
Масалан, 1979 йили Навбаҳор туманида туғилган Аброр Саидов ҳам оиласи билан ажрашган. Ундан фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2016 йил 4 октябрдаги буйруғига асосан Мунира Файзиевага икки фарзандининг моддий таъминоти учун улар 18 ёшга тўлгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бироқ Аброр Саидов орада 10 ой учун 6 млн. 675 минг 320 сўм алимент пулини ўз вақтида тўламаган.
Навбаҳор тумани маъмурий судида ўтган очиқ мажлисда Аброр чиндан ҳам алиментни тўламай келгани, ҳозир ҳам шароити оғирлиги сабабли бу пулни тўлай олмаслигини маълум қилди.
Суд Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан ҳуқуқбузар А.Саидовга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2020 йил давомида маъмурий судлар томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун 16 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Назиржон Ғаффоров,
МИБ Навбаҳор тумани бўлими бошлиғи
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296