Қураман деганни “урган”лар
17:08 - 10.11.2020
5
Қурилиш учун ер ажратиш, танлов ва тендер ўтказиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш жараёнларида юз бераётган коррупция ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Сўнгги икки йилда соҳада 1.233 нафар шахснинг жиноий жавобгарликка тортилгани ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Навбаҳор тумани ҳокимининг 1-ўринбосари Х. «Конимех балиқчи» жамияти раҳбари А.дан балиқчилик ҳавзасига коллектор қазилишига рухсат бериши эвазига 11 минг доллар олганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, «Сувоқова» корхонаси Қашқадарё вилояти бошқармаси мутахассиси Н. «Диёрбек Учқун» корхонаси раҳбари Б.га танишлари орқали қурилиш объекти олиб бериш эвазига 14 минг доллар беришни талаб қилиб, 9 минг доллар олганда қўлга олинган.
Бу соҳада давлат бошқаруви ва назоратига масъул Қурилиш вазирлиги тизимида ҳам суиистеъмолчиликларга йўл қўйилган. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. ва Чилонзор туман ҳокимияти бўлими бошлиғи Ш. «Max Saodat» жамиятига кўп қаватли уй-жой қуриш учун Чилонзор туманидан 1 гектар ер ажратиш эвазига 1 млн. 400 минг доллар талаб қилиб, 50 минг долларни олган вақтда ушланган.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
67
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
95
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
129
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
194
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
295
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
330