“Арк булоқ”даги қайнар булоқ

17:22 - 10.11.2020

21

Доно халқимизда “Оз есанг, кўп яшайсан, меҳнат қилсанг, кўп ошайсан” деган мақол бор. Афсуски, айрим кимсалар бу мақолни эшитган бўлсалар ажаб эмас. Аммо раҳбарлик курсисига ўтиргач, унга амал қилишни, яъни топганига қаноат қилиб, ҳалол меҳнат орқасидан умр кечиришни унутиб қўйишади. Ўтган икки йил мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан 318 нафари жиноий қилмишлари учун жавобгарликка тортилгани бунга яққол мисол бўлади.

Биргина мисол: тергов жараёнида «Арк булоқ» божхона пости бошлиғи Ж.нинг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган. Шунингдек, божхона пости бошлиғи раҳнамолигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказишган. Бўстонлиқ туманида қурилган 8 сотихли дала ҳовли, «Тошкент сити» мажмуасидаги 2 та хонадон, 1 та нотурар жой ҳамда «Каптива» автомашинаси жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига харид қилингани ҳам тергов жараёнида ўз исботини топди.