Банк ходимлари ижрога қаршилик қилишди

17:02 - 06.11.2020

8

Булоқбоши тумани давлат солиқ инспекциясининг 86 та ижро ҳужжати бўйича тумандаги 86 та фермер хўжалигидан 900 млн. 170 минг сўм миқдорида солиқ қарзини ундириш белгиланган бўлиб, шундан 81 та фермер хўжалигининг «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖдан 3 млрд. 500 млн. сўм дебитор қарзи бор эди.

Ана шу қарзни дебитор қарз ҳисобидан ундириш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Булоқбоши тумани бўлими ходимлари «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖнинг ҳисобрақамларини хатлаш далолатномасига имзо қўйишни сўрашди. «Агробанк»нинг Қўрғонтепа филиали масъуллари эса имзо қўйишдан бош тортиб, ижрога қаршилик қилишди. Бу билан улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишди. Шунга кўра уларга 5 млн. 575 минг сўм миқдорида жарима солинди.