Ёлғоннинг миси чиқди
17:22 - 03.11.2020
9
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг қарздорликни ундириш ҳақидаги ҳужжати ижроси бўйича Мажбурий ижро бюросининг Қоровулбозор тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан 2020 йил 16 май куни М.Темировга тегишли “ВАЗ 2107” русумли автомашина хатланиб, белгиланган тартибда МИБ туман бўлимига олиб кетилди. Аммо қарздор автомашина олиб кетилганлигини кўрган бўлса-да, ғараз ниятидан воз кечмади. Шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилди ва автомашинаси ўғирланганлиги тўғрисида ёлғон хабар берди. Шу тариқа у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддасида кўрсатилган транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг яширин равишда ўғирланганлиги бўйича ёлғон хабар йўллади. Мазкур ҳолат юзасидан М.Темировга нисбатан ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор тумани судининг ҳукми билан М.Темировга иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
4
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
36
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
96
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
116
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
126
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
224