Мол аччиғи, жон аччиғи…
18:04 - 02.11.2020
11
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 7 октябрь кунги жавобгар М.М.дан даъвогар Ш.О. фойдасига 48 млн. 28 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича эр-хотин ўртасида умумий орттирилган мулкни, яъни Қувасой шаҳар А.Азизов кўчасида жойлашган кўпқаватли уйдаги хонадонни тенг тақсимлаш кўзда тутилган эди.
Жавобгар суд жараёнида хонадон қийматининг тенг ярмини тўлаб беришни зиммасига олган. Бироқ у ваъдасини бажармасдан, давлат ижрочисига кўриниш бермай қочиб юрди. Давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатида кўрсатилган хонадон бўйича олди-сотди ва бошқа ҳуқуқий муносабатларни амалга оширишга тақиқ қўйилган. Қарздор қарзини тўлаши мавҳум бўлиб қолгани ва у мажбуриятини бажармай юргани туфайли давлат ижрочиси хонадонни онлайн савдога қўйиш чораларини кўришга киришган. Шундан сўнггина М.М. уйидан айрилиб қолишни истамай 48 млн. 28 минг сўм қарзини бюронинг шаҳар бўлимида даъвогар, турмуш ўртоғи Ш.О.га топширди. Ижроси тўлиқ таъминланган ижро иши тамомланди.
Дониёрбек СИДДИҚОВ,
МИБ Фарғона вилояти бошқармаси катта инспектори
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193