3 та 6 сотихли ер майдони 11 млн. cўмдан сотилди
09:33 - 02.11.2020
14
Департаментнинг Қарши тумани бўлими ходимлари томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳамда ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича жавобгарлик масалалари кўриб келинмоқда.
Жумладан, фуқароларнинг аризаларига кўра ўтказилган ўрганиш чоғида фуқаро Й.Ж. тумандаги “Руслан” фермер хўжалигига тегишли суғориладиган ер майдонидан 3 нафар фуқарога 11 миллион сўмдан баҳолаб, 6 сотихдан ер сотганлиги аниқланди.
Шунингдек, тумандаги “Агрофирма” массиви ҳудудидаги “Негиз Моҳир” МЧЖга тегишли молхона биноси ерларининг ҳолати ўрганилганда, бу ерда ҳам ерларни ноқонуний сотиб юбориш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Жумладан, МЧЖ ишчиси Р.А. фуқароларга ўзини ишончли вакил сифатида таништириб, фирибгарлик йўли билан 3600 м² ер майдонини 23 миллион сўмга сотиб юборди. Бундан ташқари, жамиятга тегишли собиқ молхона биноси ўрнидаги ерларни оғзаки келишувга асосан, кейинчалик ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бир нечта фуқарога 3300 м² ер майдонини 37 миллион сўмга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қувончбек ЧОРИЕВ,
департаментнинг Қарши тумани бўлими бошлиғи
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
51
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
154
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
184
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
244
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
261
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
272