ТУЯҚУШ ЙЎҚ, АММО ПУЛИ ҚАЙТАРИЛМОҚДА

14:10 - 15.10.2020

3

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 2020 йил 27 июлдаги ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва бошқа моддалари билан судланган «Straus house» МЧЖ таъсисчиси, «Ezoz max» МЧЖ ва «CFS max» МЧЖларнинг мансабдорлари И.Исроилов, А.Махмудалиев, Д.Қутпиддинов ва О.Саидовларнинг жиноят иши бўйича 347 нафар фуқарога 7 млрд. 22 млн. 522 минг 500 сўм ҳамда давлатга 222 млн. 386 минг 43 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасига 19 сентябрда келиб тушган.

Суднинг юқоридаги ҳукми билан И.Исроиловга 9 йил, А.Махмудалиевга 7 йил, Д.Қутпиддинов ва О.Саидовга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, суд ҳужжатига мувофиқ ундирув дастлабки тергов даврида хатланиб ИИВ Тергов департаментининг депозит ҳисобрақамида сақланаётган 1 млрд. 854 млн. сўм пул ҳамда 777 млн. 127 минг 717 сўмга баҳоланган 6 турдаги автотранспортларга қаратилган.

Мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида Тергов департаментининг депозит ҳисобрақамида сақланаётган 1 млрд. 854 млн. сўм пулни бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси депозит ҳисобрақамига ўтказиш тўғрисида 21 сентябрь куни талабнома берилган.
Ижро ҳужжатида кўрсатилган 347 нафар фуқаронинг 332 нафари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда истиқомат қилиши муносабати билан уларга қулайлик яратиш учун келгусида ундириладиган маблағ ўтказиладиган пластик карталари ҳақидаги аризаларни яшаш жойидаги МИБ бошқармаларига тақдим этиш юзасидан интернет тармоқлари орқали эълон берилган. Ижро ҳаракатлари давомида 257 нафар ундирувчининг банкдаги ҳисобрақамига 1 млрд. 466 млн. сўм пул ўтказиб берилган.Ҳозирги кунда етказилган зарарларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Асомхужа МАВЛОН,

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси инспектори