ОТА-БОЛА КЎРИШТИРИЛДИ

17:27 - 15.10.2020

4

Мажбурий ижро бюроси ҳақида гап кетганда, аксарият фуқаролар ижро ҳужжатлари юзасидан қарзни ундирадиган, тўламаганларнинг мулкини хатлаб, кимошди савдосига чиқарадиган ташкилотни кўз олдига келтиради.

Аслини олганда эса бюро 20 дан ортиқ йўналиш бўйича ҳужжатларнинг ижро- сини таъминлайди. Шулардан бири ота-онани фарзанди билан кўриштиришдир.

Ана шундай ҳужжатлардан бири бюронинг Нишон тумани бўлимига келиб тушди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2019 йил 18 октябрдаги ижро варақасига асосан А.Б.нинг 2018 йилда туғилган Моҳинур исмли қизи билан ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи якшанбасида кўришиб туриши ва унинг тарбиясида иштирок этиши белгиланган. Шунга кўра бу ҳужжатнинг ижроси ўз вақтида таъминлаб келинаётган эди.

Бу орада тарафлар келишди ва ота қизини куннинг исталган пайтида кўриш имкониятига эга бўлди. Шунга асосан 2020 йилнинг 17 август куни А.Б.нинг аризасига кўра ижро ҳужжати тамомланди.

Феруз ИНАТОВ,
МИБ Нишон тумани бўлими
давлат ижрочиси