НАМАНГАНДАГИ ФОЖИА

13:50 - 15.10.2020

4

Бир ҳафтадирки, Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл ҳақидаги шов-шувлар ижтимоий тармоқларни портлатаяпти.

Кейинроқ карантин талабларидан келиб чиқиб, 15 августга қадар тўхтатилади.17 сентябрь куни жавобгар бюронинг Наманган шаҳар бўлимига чақиртирилиб, унга ижро ҳужжати талаблари қайтадан батафсил тушунтирилади. Шунингдек, ижро ҳужжати талабини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибати ҳам айтиб ўтилиб, низоли уйдан ихтиёрий равишда кўчиш таклиф қилинган. Жавобгар томон ихтиёрий равишда кўчиб чиқиб кетмагач, 29 сентябрь куни уларни мажбуран кўчиришга киришилади.Манзилга борилганда, жавобгар М.Дадабоева ва унинг 1985 йилда туғилган қизи Гуландом Дадабоева ижрочиларга фаол қаршилик кўрсатишади. Г.Дадабоева устига бензин сепиб, ўз жонига қасд қилади. Натижада танасининг 80 фоизи куйган Г.Дадабоева 30 сентябрь куни РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этади.Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Хўш, аслида фожиа қандай юз берди? Аёл нега ўзига ўт қўйди?!Айнан шу каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида журналистлар учун брифинг ташкил этилди. Унга Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъуллари бош-қош бўлди.Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида яшаган 35 ёшли Гуландом Дадабоева 2020 йил 29 сентябрь куни ижро ҳаракатларини олиб бораётган МИБ ходимларига ўз норозилигини билдириш мақсадида устига бензин сепиб, ўз жонига қасд қилган.Афсуски, аёл фирибгарлик қурбони бўлган. МИБ Наманган шаҳар бўлимидаги ҳужжатларга кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорида ундирувчи А.Ж. фойдасига жавобгар – марҳумнинг онаси Муҳаббат Дадабоева ва унинг оила аъзоларини икки ярим йил аввал сотиб олган уйидан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган. «Мажбурий ижро органлари ходимлари суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлайди, уларни муҳокама қилмайди, – дейилади МИБ вилоят бошқармаси матбуот хизмати тақдим этган маълумотда. – Бироқ бугунга қадар қарздорларга суд қарорларини ихтиёрий бажариш учун ҳақиқий аҳволдан келиб чиқиб шароит яратиб келинган, инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашишга ҳаракат қилинган. Жумладан, Муҳаббат Дадабоевани уйдан чиқариш бўйича ҳаракатлар ҳам турли сабаблар билан уч марта тўхтатилган. Қолаверса, мазкур ҳужжат бюронинг Наманган шаҳар бўлимига 2019 йил ноябрь ойида келиб тушган бўлиб, ижрочилар жавобгарнинг уйига уч марта боришган, ўз ихтиёри билан суд қарорини бажаришга чақиришган. Табиийки, суд қарори бўйича кимдир жавобгар, иккинчи томон ундирувчи бўлади. Ушбу ижро иши бўйича ҳам ундирувчи А.Ж. томонидан суд қарори бажарилмаётгани ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилган.Албатта, нима бўлганида ҳам вазият бу даражага етиб бормаслиги керак эди, бундан афсусдамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. Айбдорлар эса қонуний жавобгарликка тортилади».МИБ Наманган вилояти матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорида ундирувчи А.Ж. фойдасига жавобгар Муҳаббат Дадабоева ҳамда унинг оила аъзоларини Наманган шаҳар Истиқбол маҳалласи 9-Боғи Эрам кўчаси 34-хонадондан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.Мазкур ҳужжати бюронинг Наманган шаҳар бўлимига шу куни келиб тушган ва ижро иши юритиш тўғрисида қарор чиқарилиб, унинг нусхаси ҳар икки тарафга юборилган.М.Дадабоева ва унинг оила аъзоларига ижрочи томонидан низоли уйдан чиқиб кетишлари кераклиги тушунтирилиб, акс ҳолда уларга нисбатан МЖТКнинг 1981-моддасига асосан жарима солиниши, шунингдек, мажбуран кўчирилиши тўғрисида 2019 йил 12 декабрда огоҳлантириш хати ҳам берилган.Жавобгар томон давлат ижрочисининг оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларига қарамай ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб келган. Натижада улар уйдан мажбуран кўчирилиши ҳақида жавобгарнинг
ўзи ва тегишли ташкилотларга маълум қилинган.Бироқ М.Дадабоева кассация тартибида судга шикоят қилгач, юқоридаги қарор ижроси вақтинча тўхтатилган (бу ҳақда суднинг ажрими мавжуд).Афсуски, М.Дадабоеванинг кассация тартибидаги шикояти рад этилади. Табиийки, яна жараён давом этиб, ижро ҳаракатлари давом эттирилади – қонун талаби шундай!2020 йилнинг 11 март куни тегишли ташкилот ходимлари ва холислар билан М.Дадабоева яшаётган хонадонга борилади. Аммо у уйда бўлмагани боис ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилади.

Дарвоқе, фирибгарлик қурбони бўлган Г.Дадабоеванинг онаси М.Дадабоева мазкур хонадонни бундан икки ярим йил аввал 13000 АҚШ долларига тенг 131 млн. 991 минг 470 сўмга фуқаро Ф.Насриддиновадан сотиб олган. Ф.Насриддинова бу уйни фирибгарлик йўли билан сотгани, уйнинг ҳақиқий эгаси бошқа шахс бўлгани боис унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур иш 2020 йил 9 июнда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида муҳокама қилинади.

Суд ҳукмига кўра айбланувчи Ф.Насриддиновадан М.Дадабоевага 13000 АҚШ долларига тенг бўлган суммани ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати 27 июнда бюронинг Наманган шаҳар бўлимига келиб тушган ва қарзни ундиришга киришилган. Бироқ белгиланган муддатда жавобгар қарзини тўламаган. Унинг мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровлар юборилган. Олинган маълумотларга кўра қарздорга тегишли ҳеч қандай мулк йўқлиги маълум бўлган.Ҳозир Ф.Насриддинова Наманган шаҳридаги 1-педагогика коллежининг ётоқхонасида яшайди. У моддий зарарни тўлаши ҳақида бир неча марта оғзаки, 18 ва 28 август кунлари эса расман огоҳлантирилган, ундан тушунтириш хатлари олинган.Барча ҳаракатлар натижасиз, ундириш имконияти бўлмаса-да, ижро ҳаракатлари айни пайтда ҳам олиб борилмоқда. Ҳа, бу фожиа содир бўлмаслиги, икки норасида чирқираб қолмаслиги керак эди. Бир фирибгар аёл бошқа бир аёлни алдаб, пулини қўлга киритди. Шунча пул буюрмаган чоғи, унинг ҳозирги ҳаётига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди – ётоқхонада кун кечирмоқда. Суд ҳужжати ижросига киришганлар эса андак инсонийликни унутганми, аёл ўзини ёқиб юбораётганда бироз беписанд муносабатда бўлишган. Ўз ишига виждонан ёндашганларида фожианинг олдини олса бўларди. Энди бу ёғига ҳуқуқий баҳони тегишли органлар беради. Бироқ бу фожиа ҳаммага – уй олди-сотдиси иштирокчиларига (харидор, сотувчи, ҳатто нотариал идора ходимларига ҳам), давлат ижрочиларига, бу каби ҳолатларга жалб этиладиган ИИБ ва соғлиқни сақлаш тизими вакилларига, шунингдек, маҳалладаги мутасаддиларга сабоқ бўлиши керак.

Нилуфар НИЁЗОВА, «Huquq»