Савоб ишни ҳар ким қилиши керак

12:03 - 19.09.2020

10

Савоб ишни ҳар ким қилиши керак

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан мунтазам равишда қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, юртимиз бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтаётган шу кунларда Фарғона ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган Эътиборхон Маҳмудовага тестда иштирок этиб қайтишида ёрдам кўрсатилди. Ҳарбий хизматчилар Эътиборхонга истаган университети талабаси бўлишида омад тилашди.

Шунингдек, шу куни Фарғона ҳарбий прокурори Ш.Саидов бошчилигида ҳарбий прокуратура ходимлари ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси ҳарбий хизматчилари пандемия даврида моддий жиҳатдан қийналган оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Қўқон шаҳар Шикоргоҳ кўчасидаги ва Учкўприк тумани Каттакенагас қишлоғидаги хонадонларга бориб, озиқ-овқат ва тиббий буюмлар тарқатишди.

Хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Акрамжон НАЖМИДДИНОВ,

Фарғона ҳарбий прокуратураси терговчиси