Омбордаги «каламуш»

12:19 - 19.09.2020

12

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан фуқаро М.М.нинг мурожаати юзасидан ўтказилган тадбирда Хўжайли туманидаги тиббиёт бирлашмаси ходими А.К.нинг жинояти фош этилди.

Мазкур тиббиёт бирлашмасида омбор мудири лавозимида ишлаган А.К. фуқаро М.М.ни алдаб, уни юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали тиббиёт бирлашмасига ҳамшира лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтган. Бу хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Аммо унинг ушбу жинояти охирига етмади. Ўтказилган тадбирда А.К. ариза эгаси М.М.дан талаб қилинган пулнинг 700 долларини олган вақтда ушланди ва кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Музаффар АТАДЖАНОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи