Янги электрон назорат дастури
10:11 - 14.08.2020
0
Мамлакатимизда жазони ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда. Маҳкумларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қайта жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда Фарғона вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан вилоят ИИБ пробация бўлимида «Маҳкумларни электрон назорат қилиш механизми» дастури ишга туширилди.
Дастурнинг афзалликларини аввало пробация хизмати ходимларининг маҳкумлар билан олиб бораётган ишлари, назорат тадбирлари ўз вақтида амалга оширилаётганида кўриш мумкин. Муҳими, маҳкумлар бекор қолаётгани йўқ. Ҳозиргача 43 нафар маҳкум ишга жойлаштирилиб, чегирма пулининг давлат бюджетига йўналтирилиши таъминланди.
Маҳкумларни тадбиркорликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Хусусан, июль ойида Бувайда тумани ИИБ пробация ҳисобида турувчи М.Қаҳҳоровга 190 млн. сўм кредит ажратилган. У шу пул ҳисобига ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, беш кишини ишга жалб қилган. Шунингдек, Қувасой шаҳрида пробация ҳисобида турган А.Абдуқодировга енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун кредит берилган.
Электрон назорат механизмлари маҳкумларнинг жазони суд ҳукми талабларига биноан ўтаётганини баҳолаб бориш имконини бермоқда. Жазони белгиланган талабларга тўлиқ амал қилиб ўтаётган маҳкумларнинг 26 нафари муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди. Аксинча, судлар жазо ўташдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган 18 кишининг жазосини оғирроқ жазога алмаштирди.
Обиджон Собиров,
Фарғона вилояти прокуратураси
бўлим бошлиғи
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
22
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
88
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
190
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
221
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
281
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
297