Обуна пули қаерга кетди?
12:09 - 07.08.2020
2
Буни энди газета тарқатувчилардан сўраш керак. Қашқадарё вилояти «М.Т.» корхонасининг Чироқчи тумани бўлими раҳбари А.Т. ва ҳисобчиси Д.Ф. фикри бир жойдан чиқиб, анча-мунча пулни гумдон қилиб юборишди.
Улар 2016-2017 йилларда обуначилардан йиғиб олинган 13 млн. 618 минг 800 сўм пулни «Халқ сўзи», «Народное слово», «Қашқадарё» ва «Новости Кашкадарьи» газеталари таҳририятига тўлаб бермасдан, ўз билганларича ишлатишган.
Хўш, бу пуллар қаерга кетди дерсиз. Икки шерикнинг ҳожатбарорлиги тутиб, тадбиркор М.С.нинг банкдан олган кредити ва унинг фоизи учун тўлаб беришди. Тадбиркор ҳам бу яхшиликка жавобан ўтказилган маблағнинг 80 фоизини нақдлаштириб берди. Натижада газета таҳририятлари обуна пулидан қуруқ қолишди.
Бўлим раҳбари А.Т. ва ҳисобчи Д.Ф.нинг қилмиши шу билан тугамади. Улар бўлимда ишламайдиган 9 фуқаронинг жарима ва ўқиш учун шартнома пулини ҳам тўлашга ёрдамлашишди. Ўзларига иш ҳақи ва ёрдам пули ёзишди. Хуллас, 55 млн. 217 минг 200 сўм пулни ўзлаштиришди.
Обуначилар газеталарнинг ўз вақтида етиб келмаслигидан кўп норози бўлишади. Ўртада калтак таҳририятларнинг бошида синади. Ҳарқалай, бу гал обуна пулига кўз олайтирганлар жазосини олди. Энди бошқалар ҳам бундан хулоса чиқаришса яхши бўларди.
Баҳриддин АЗИЗОВ,
департаментнинг Чироқчи тумани бўлими бошлиғи
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296