Ютуқлapгa ўз-ўзидaн эpишилмaйди

13:05 - 23.07.2020

1

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан ҳукуматнинг ғаллачиликка оид қарорлари ижроси назоратга олинди ва бу бўйича самарали ишлар амалга оширилди.

Республикада 2019 йилнинг кузида 2 851 та фермер хўжалиги 53 минг гектар ерга ғалла эккан эди. 323 минг 116 тонна дон етиштириб, 101 минг 306 тоннасини давлатга топшириш бўйича шартнома тузилган.

Таъкидлаш лозимки, прокуратура органлари ўрим мавсумида исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича қатор ишларни амалга оширди.  Хусусан, Тўрткўл туманида 18 та, Берунийда 11 та, Элликқалъада 21 та фермер хўжалигини дон ташувчи махсус транспорт билан таъминлашда ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, буғдой ўримида қатнашган комбайнчилар ва автомашина ҳайдовчиларига белгиланган иш ҳақи ўз вақтида олиб берилди.

Шу билан бирга, Тўрткўл туманидаги «Абсолют жемчуг ИЕН» ва «Тўрткўл нон» ғаллачилик кластери жами 785 тонна ғаллани омборга топширмай келаётгани аниқланди ва тез фурсатда омборга тўлиқ топширилиши таъминланди.

Афсуски, соҳада аниқланган салбий ҳолатлар шундангина иборат эмас. Яъни, «Абсолют жемчуг ИЕН» хусусий корхонаси ва «Тўрткўл дон маҳсулотлари» МЧЖ давлатга жами 3 301 тонна ғалла топшириш бўйича шартнома тузган. Аммо мазкур хусусий корхона ва жамият Қорақалпоғистон статистика бошқармасига 2020 йил 26 июнь куни 3 300 тонна дон қабул қилгани ва режа 98,8 фоиз бажарилгани ҳақида маълумот берган. Ҳақиқатда эса 2 640 тонна дон топширгани ва 660 тонна ғалла қўшиб ёзилгани аниқланди. Шунингдек, соҳада бундан бошқа қўшиб ёзишлар ҳам аниқланиб, зудлик билан бартараф этилди.

Шунингдек, прокуратура органларининг ёрдами билан республика бўйича давлатга 111 406 тонна ғалла топширилиб, режа 110 фоиз бажарилишига эришилди.

Республика прокуратураси органлари томонидан Президентимизнинг пиллачиликни ривожлантиришга оид қарорлари ижроси ҳам қатъий назоратга олинди. Хусусан, республикада «Бўстонсилк» МЧЖ ва «Жайхунсилк» МЧЖ ташкил қилинди.

Жорий йилда жами 3 447 та касаначи ва 1 197 та фермер хўжалиги билан пиллачилик корхоналари ўртасида 700 тонна пилла топшириш бўйича, шунингдек, ипак қуртини парваришлаш учун 5 670 нафар қурт боқувчилар ўртасида меҳнат шартномаси тузилди. Энг асосийси эса пиллакорлар 12 727 қути ипак қурти уруғини жонлантириш учун талаб қилинадиган барча асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Пиллакорларимизнинг ҳалол меҳнати туфайли Қорақалпоғистонда давлатга пилла топшириш режаси ҳам ортиғи билан бажарилди. Бундай ютуқларга эришишда уста деҳқонларимизга, пиллакорларимизга кўмакчи бўлганимиздан мамнунмиз.

Қадирбай БЕКМУРАТОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари