Прокурор ва ёшлар

08:39 - 06.07.2020

3

Хоразм вилояти прокурори Урганчдаги Ёшлар марказида ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Ёшлар куни муносабати билан уюштирилган тадбирдан мақсад ёшларнинг орзу-ўйларига қулоқ тутиш ва уларга кўмаклашишдир.

«Zoom» платформаси орқали уюштирилган учрашувда вилоятнинг барча туманларидан 100 га яқин ёшлар қатнашди. Унда вилоят прокурори суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, ёшларга қаратилган эътибор, қонунчиликда ёшлар масалаларининг акс этиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Суҳбат давомида ёшларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Мулоқотда Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг раиси ҳам иштирок этгани ёшларни фаол бўлишга ундади. Аксарият масалалар қисқа фурсатда ечим топди. Мутасадди раҳбарлар қизиқувчан ёшларнинг саволларига жавоб қайтариш баробарида, ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида ҳам гапириб беришди.

Қўчқор РАҲИМОВ,

Хоразм вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси