Қонун барчага баробар
08:34 - 06.07.2020
68
Сирдарё вилояти прокуратурасида ички ишлар органларида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хизмат жараёнида ички ишлар ходимлари ножўя ҳаракат содир этишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ҳозирги кунда ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қилаётган ишлар эътироф этилди. Шу билан бирга, сўнгги вақтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти билан боғлиқ турли воқеалар интернет тармоқларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳам айтилди. Андижонда фуқаронинг ички ишлар ходимлари томонидан калтакланиши ва касалхонада вафот этиши, бундан аввалроқ Қашқадарёда содир бўлган салбий ҳолатлар таҳлил қилиниб, келгусида Сирдарё вилоятида бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, вилоят ички ишлар органлари тизимида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суриштирув, тергов ва тезкор қидирувда қонун талабларига қатъий риоя этиш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари ходимларининг ножўя ҳаракат содир этишининг олдини олиш юзасидан чоралар кўрилиши белгилаб олинди.
Бундан ташқари, йиғилишда вилоятдаги криминоген вазият таҳлил этилиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари ва бошқа идоралар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари танқидий муҳокама қилинди.
Мансурхон Худойбердиев,
Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274