Евроосиё гуруҳининг навбатдаги ялпи мажлиси
13:49 - 26.06.2020
4
2020 йил 19 июнда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Молия вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг видеоанжуман шаклида ташкил этилган 32-ялпи мажлисида иштирок этди.
Йиғилишда Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ муҳим масалалар, шунингдек мазкур соҳадаги миллий тизимларни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш чоралари муҳокама қилинди. Жумладан, Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хатарини баҳолаш методологияси ва шу мақсадда ахборот тўплаш усуллари тасдиқланди.
Шунингдек, тасдиқланган ҳужжатлар асосида аъзо давлатлар ва Евроосиё гуруҳи котибияти вакилларидан иборат лойиҳа гуруҳи ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишни бошлашга келишиб олишди.
Covid-19 пандемиясига нисбатан бутун дунёда мисли кўрилмаган чеклов чоралари қабул қилингани сабабли йиғилиш иштирокчилари жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ янги хавф ва таҳдидларни аниқлаш ҳамда уларни камайтириш бўйича Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар томонидан кўрилаётган чоралар юзасидан тажриба алмашишди.
Пандемия даврида пайдо бўлган янги таҳдидлар сифатида эса делегациялар томонидан қуйидагилар таъкидланди: онлайн хизматлар сонининг ошиши туфайли кибержиноятларнинг кўпайиши; аҳолини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштиришга нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жалб қилиниши; ижтимоий хизматлар учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилиш юзасидан номинал фирмаларнинг фаоллашиши ва бошқалар.
Муҳокамалар натижасида делегациялар юқорида қайд этилган хавф ва таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш, бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Сардор Икрамов,
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг бўлим бош инспектори
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274