Инспекторнинг хатоси
12:10 - 12.06.2020
0
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсиқ бўлаётган 170 та ҳолат аниқланиб, белгиланган тартибда бартараф этилди. Жами 471 та тадбиркорлик субъектига қонун доирасида ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектларидан 54 тасига 22 млрд. 413 млн. сўм кредит, 30 тасига 34 гектар ер, 3 тасига бино ажратилишида кўмаклашилди.
Соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасида давлат солиқ инспекциялари томонидан 14 нафар тадбиркорга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси асоссиз қўллангани аниқланди ва протест орқали бекор қилинди.
Прокуратура органлари тадбиркорларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга эришмоқда. Масалан, Хўжайли тумани прокуратураси «Ахимжан транс» МЧЖнинг туман давлат солиқ инспекцияси ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатини ўрганиб чиқди. Натижада мазкур корхонага солиқ идораси қўллаган қўшимча солиқ қайта ҳисобланиб, жамиятнинг 82,9 млн. сўм солиқ қарзи бекор қилинди.
Шунингдек, Қораўзак тумани прокуратураси томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларининг ҳимоясига қаратилган тадбир натижасида туман давлат солиқ инспекцияси 7 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларига лицензия берилишида давлат хизматларини кўрсатиш қоидасини бузгани аниқланди. Шу боис солиқ инспекциясининг бош инспекторига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Прокуратура органларининг ёрдами билан ишини тўхтатган 33 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланишига эришилди. 156 та тадбиркорлик субъекти янгидан ташкил қилинди.
Сардор ЯКУБОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
8
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
39
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
99
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
119
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
129
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
227