Macъулиятcизлик xиëнaт билaн бapoбapдиp

13:57 - 01.05.2020

1

25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида мамлакатда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш ҳамда қишлоқ хўжалигида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура масъул ходимлари, вилоятлар, туман ва шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда бюро раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирок этишди.

Тадбирда карантин шароитида аҳолини зарур озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини тўхтатган субъектлар ишини тиклаш, коронавирус билан касалланганлар, айниқса касалликни юқтириш манбаи аниқ бўлмаган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш бўйича прокуратура органлари амалга ошираётган ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, жойларда ғалла парвариши, чигит экиш, мева ва сабзавотлар етиштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланилишини таъминлашдаги муаммо ва камчиликлар кескин танқид қилинди.

Бош прокурор томонидан коронавирус пандемияси шароитида жойларда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бошқа долзарб масалалар ижроси борасида прокурорлар ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идораларга фаол ёрдам бериши, масъулиятни янада ошириши ва ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида прокуратура органлари зудлик билан амалга ошириши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими