Ватанпарвар авлод — миллат келажаги.

16:44 - 06.03.2020

5

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида вилоят Ёшлар марказида Термиз шаҳрида жойлашган лицей ва мактаб ўқувчилари, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ҳамда ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиқққанлар Ўзбекис­тон Республикаси Президенти илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг моҳияти, ёшларимизга яратилаётган шароит ҳақида сўз юритиб, ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

Шунингдек, тадбир давомида ёшлар Термиздаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шароит билан таништирилди. Уларга ҳарбий хизматчилар томонидан Қуролли кучларимиздаги ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳарбий прокуратураси, Термиз ҳарбий прокуратураси ва Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерали бобо Ҳайдаровнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг Термиз шаҳридаги хонадонига боришди. Шерали бобо уруш даврида бошидан кечирганларини сўзлаб берди. Унга ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан совғалар  топширилди.

Шавкат Ражабов,
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси