Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бўйича янги тизим белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 июль куни архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Қурилиш – ҳаёт талаби, иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидан бири. Юртимизда бу соҳага кенг имкониятлар берилгани натижасида бунёдкорлик суръати ошди. Сўнгги беш йилда 250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 мингта сервис ва 10 мингдан […]