Тезкор хабарлар
Home /   / Зўравонларга жазо тайинланмоқда

Зўравонларга жазо тайинланмоқда

Жойларда айрим фуқаролар томонидан қонун талабларига риоя қилмаслик, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиш, турли ҳақоратомуз сўзлар ишлатиб, уларга тан жароҳати етказиш ҳолатлари учраб турибди.

Шу йилнинг 30 январь куни Мажбурий ижро бюросининг Андижон туман бўлими давлат инспектори М.Шодмонов электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлигини текшириш мақсадида ўзига бириктирилган Бешбўйноқ маҳалласи Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро Л.То­шалиев­нинг хонадонига боради. У хонадон эшигини тақиллатганида, уй эгасининг қариндоши М.Тўйчибоева чиқиб, уйда ҳеч ким йўқлигини маълум қилади.

Давлат инспектори М.Тўйчи­­боеванинг иштирокида текширув ўтказган вақтда хонадонга ўрнатилган ҳисоблагич элек­трон дастурга киритилмаганлиги маълум бўлади. Ҳолат юзасидан инспектор далолатнома расмийлаштириб, хонадонни электр тармоғидан узиб қўяди.

Шундан сўнг хонадон соҳиби уйидан чиқиб, давлат инспекторидан электр тармоғига улаб қўйишини талаб қилади.

Инспектор тармоққа қайта уланиш тартибини тушунтираётган вақтда Л.Тошалиевнинг укаси С.Азимов хонадонидан болта олиб чиқиб, давлат инс­пекторига куч ишлатмоқчи бўлади. Шунда ака уканинг қўлидаги болтани олиб қўйиб, давлат инспекторидан хизмат гувоҳномасини кўрсатишини сўрайди.

М.Шодмонов хизмат гувоҳномасини кўрсатиш учун олаётган вақтда фуқаро Л.Тошалиев унинг юз қисмига мушт билан уради. Натижада у йиқилиб тушади ва ака-ука уятли сўзлар билан давлат инспекторини ҳақорат қи­либ, унга тан жароҳати етказишади.

2019 йил 12 апрель куни жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди ушбу ҳолат бўйича ишни кўриб чиқиб, Жиноят кодекси 105-моддасининг 1-қисмига асосан Л.Тошалиевга 3 йил озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

Истеъмолчилар фойдаланилган табиий ресурслар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб бориши, шунингдек, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, мажбурий ундирув чораларини кўриш Бюро ходимларининг вазифаси эканлигини англамоқлари лозим.

Элдор Мурадов,

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ бошқарма бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: