Home / СПОРТ / ЖЧ-2022 мезбонлари сони ортадими?

ЖЧ-2022 мезбонлари сони ортадими?

Агар 2022 йили Қатарда бўлиб ўтиши режалаштирилган мундиалнинг иштирокчилари сони 48 та жамоага етса, ФИФА ЖЧ ўйинларини қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатлар номзодини кўриб чиқмоқда.

Сабаби қўшимча 16 та жамоа учун Қатарда жойлашган 8 та аренага қўшимча яна 4 та стадион керак бўлади.

ФИФА Саудия Арабистони ва БААда 3 тадан, Қувайтда 2 та, Уммон ва Баҳрайнда биттадан стадионни кўриб чиқмоқда.

Форс кўрфази мамлакатларининг Қатар билан муносабати ёмонлиги туфайли вазият оғирлашмоқда. ФИФА Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайндан Қатарга нисбатан санкцияларни олиб ташлаб, дипломатик муносабатларни тиклашини талаб қилган. Шундагина бу мамлакатлар ЖЧ ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин.

Ҳозирча Уммон ва Қувайт энг қулай номзод бўлиб турибди.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: