Тезкор хабарлар
Home /   / Ёшлар бандлиги таъминланди

Ёшлар бандлиги таъминланди

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва шу масалага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш прокуратура органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўтган 2018 йилда бандликка кўмаклашиш марказлари ва қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 176 маротаба ўтказилган ярмаркаларда 4648 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан аҳоли бандлигига оид қонунлар ижроси юзасидан кундалик назорат ўрнатилган бўлиб, 2498 нафар ишсиз фуқаронинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ушбу соҳадаги муаммолар юзасидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва қонуний ҳал қилиш тизимли равишда йўлга қўйилган. Масалан, ўтган йилда Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи директорининг мазкур меҳрибонлик уйида тарбияланган 2017-2018 ўқув йилида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш давомида 1-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланган 13 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари борлиги аниқланди. Уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида 10 нафари мутахассисликларидан келиб чиқиб иш билан таъминланди. 3 нафари эса олий таълим муассасасига ўқишга топшириш учун тайёргарлик кўраётганини билдирди.

 

Бибимарям АБДУЛЛАЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: