Home /   / Ёруғлик энди ёруғ бўлади

Ёруғлик энди ёруғ бўлади

Газетамизнинг 2019 йил 26 сентябрь кунги 39-сонида “Ёзувчи”лар кўпайиб кетди: Фарғона шаҳар ҳокимлиги қабулхонасида мурожаатлар билан ишлашга масъул ходимнинг савияси лол қолдирди” сарлавҳали мақола чоп этилган эди. Унда Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙдаги электр трансформаторини алмаштириш, кўчаларни ёритиш ва мактаб қурилиши билан боғлиқ муаммолар ёритилган.

Мазкур ҳолатлар Фарғона вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилди. Мақола юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва “Сувоқова” ДУКнинг “Мустақиллик” маҳалласига оқова сув тармоғи 2020 йилнинг 1-чорагида тортилиши ҳақидаги хулосалари олинди.

Шунингдек, мактаб қурилиши муаммоси ҳам ечимини топадиган бўлди. Хусусан, 420 ўринли мактаб биноси учун ер танланиб, келаси йил инвестиция дастури доирасида қурилиши учун Ёруғлик кўчасида жойлашган 1,52 гектар бўш ер шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

Қувонарлиси, вилоят транспорт бош­қармаси ташаббуси билан мазкур маҳаллага қўшимча равишда йўналишли транспортлар қатнови йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги Ёруғлик кўчасини тунги чироқлар билан таъминлаш мақсадида вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда. Кўриниб турибдики, “Huquq” газетасида чоп этилган мақола мутасаддиларни беэътибор қолдирмади.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: