Home /   / Яна бир зўравонлик

Яна бир зўравонлик

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали қарздорликни камайтириш, энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларини бажариш Бюро ходимларига ҳам осон кечмаяпти.

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида МИБ ходимларига нисбатан зўравонлик акс этган видеолавҳа тарқалди. Соғ­лом фикрли кишилар хонадон соҳибларининг бундай қилиғини оқламаслиги аниқ. Бу борада қонуннинг ҳам ўз сўзи бор.

Энди юзага келган ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак, Бюронинг Шеробод туман бўлими давлат инспекторлари А.Эшонқулов, С.Фозилов ва П.Тайлановлар биргаликда 2019 йил 29 июнь куни соат тахминан 11:00 ларда тумандаги «Ғўрин-Гиламбоб» маҳалласи, «Дўстлик» кўчаси 112-уйда яшовчи Б.Нормуродовнинг яшаш хонадонида истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлигини аниқлаш юзасидан кўрик ўтказаётган вақтида, хонадон эгасининг фарзандлари Э.Бердимуродов, У.Нормуродов ва Л.Нормуродовлар биргаликда хизмат вазифасини бажараётган бўлим давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик қилишган. Давлат инспекторлари А.Эшонқулов ва П.Тайлановларнинг дуч келган жойларига уриб, тан жароҳати етказилиб, хизмат фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилишган.

Ҳодиса жойига туман прокурори, прокуратура терговчиси, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ ЭКГ эксперти ва бошқа тергов тезкор гуруҳи аъзолари чиқишган.

Туман суд-тиббиёт экспертизасининг 2019 йил 3 июлдаги 334-сонли хулосасига кўра, давлат инспектори А.Эшонқуловга «Соғликнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати» ва 335-сонли хулосасига кўра, давлат инспектори П.Тайлановга «енгил» тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 3 июль куни туман прокуратураси томонидан фуқаролар Э.Бердимуродов ва Л.Нормуродовларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фаррух ТОШПУЛАТОВ,

 Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: