Home /   / Ўзларини «сийлаган» мансабдорлар

Ўзларини «сийлаган» мансабдорлар

Бугун юртимизда пластик карточкалар орқали деярли барча тўловларни амалга ошириш учун истеъмолчиларга қулай шароитлар яратиб берилди. Йил сайин тизим такомиллашиб, имкониятлар кенгайиб боряпти. Лекин, бу қулай электрон тўлов тизимининг ривожланиши билан ушбу йўналишдаги фирибгарлик ва ўғирлик ҳолатлари ҳам авж олиб боряпти.

Улуғнор тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг бирида мансабдор шахс­лар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2016 йилнинг декабрь ойидан 2017 йилнинг июль ойига қадар мактабда аслида ишламайдиган беш киши номига пластик карточка очишган. Бу шахсларга иш ҳақи ҳисобланиб, пластик карталарига ўтказилган. Шунингдек, мактабнинг мансабдор шахслари ўзларини ҳам бироз «сий­лаш»­ни унутмаганлар. Яъни, аслида бажарилмаган ишлар учун иш ҳақи ҳисобланиб, банк муассасасига тақдим этилган реестрга асосан мактабнинг собиқ ҳисобчиси А.А. карточкасига 3 миллион 820 минг сўм, мактаб директори Ш.Р. карточкасига 3 мил­лион 251 минг сўм ва ҳисобчи М.К. карточкасига 7 миллион 446 минг сўм иш ҳақи сифатида ортиқча маблағ асоссиз ўтказилган.

Мактаб мансабдорлари ўз қилмишлари билан салкам 24 миллион сўмдан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши давомида олиб борилган суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижасида ушбу шахслар томонидан давлатга етказилган зарар қоплаб берилди. Жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг ҳукмига асосан айбдорларга тегишли жазо белгиланди.

Нозимжон ТОШТЕМИРОВ,

Департаментнинг  Улуғнор туман бўлими инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: