Home / БОШ ПРОКУРАТУРАДА / Ўзаро манфаатли ҳамкорлик

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонларга прокуратура фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорлик масалалари, аввало экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, томонлар ўзларига қизиқ бўлган кенг кўламли масалалар, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболини муҳокама қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Россия делегациясининг ташрифини икки давлат прокуратуралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа деб билади.

Ўз навбатида жаноб Петров меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошевга миннатдорлик билдирди ва уни Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокуратурасининг асосий фаолияти билан таништирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрликларини билдирди. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилди.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: