Home /   / Уруш фахрийлари — қалбимизда, эътиборимизда

Уруш фахрийлари — қалбимизда, эътиборимизда

Нукус ҳарбий прокуратураси ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Нукус туманида яшаётган Қодирбой ота Нормановнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг хонадонига бориб, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги байрами билан табриклаб, совғалар топширди.

Шунингдек, Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Янгиер шаҳри ҳокимлиги, маданият бўлими ва шаҳар Рус маданияти маркази жамоаси билан ҳамкорликда Янгиер шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Алексей Семёновни йўқлаб боришди. Ташриф давомида А.Семёнов урушнинг аянчли оқибатлари ҳақида сўзлаб берди. А.Семёновга совғалар топширилди, шифокорлар унинг соғлиғини текшириб, керакли муолажаларни қилишди.

Бундан ташқари Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари, Чиноз тумани мудофаа ишлари бўлими, маҳалла оқсоқоллари билан бирга урушда қаҳрамонлик кўрсатган Оруш ота Турғунов ва Йўлдош ота Норматовнинг хонадонларига боришди. Мароқли суҳбат бўлди. Ташриф сўнгида уларга Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги байрами муносабати билан совғалар топширилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Шавкат Ражабов,

Республика ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: